Тошкент ш., Шайхонтоҳур тумани, Самарқанд Дарвоза кўчаси, 109-уй Ҳар куни 9:00–18:00
Расмий лицензия UT-0017 · Умра ташкилотчиси

Умра Сафари 2026Тошкент ва барча вилоятлардан

Доимий элликбоши, Каабага яқин меҳмонхона, ўзбек таомлари ва тўлиқ ғамхўрлик билан мукаммал Умра. 13+ кунлик пакетлар — ҳамёнбоп нархда.Доимий элликбоши, Каабага яқин меҳмонхона, ўзбек таомлари. 13+ кунлик пакетлар.

  • Расмий виза
  • Ҳар куни рейс
  • Иккита Жума
  • Замзам 5Л ҳадя
  • Uzum Nasiya — бўлиб тўлаш
10 000+
Мамнун зиёратчи
5+
Йиллик тажриба
100%
Расмий лицензия UT-0017
4
Офис: Тошкент, Андижон, Фарғона, Термиз
Hikmat Umra Travel афзалликлари

Нима учун зиёратчилар бизни танлайди

Умра — умрда бир марта бўладиган сафар бўлиши мумкин. Биз уни ҳар томонлама мукаммал ва беҳато бажаришингизни таъминлаймиз.

Доимий элликбоши

Элликбоши гуруҳ билан сафар бошидан охиригача бирга бўлади — ўртада бошқа гуруҳга ўтиб кетмайди. (Стандарт Плюс ва ундан юқори пакетларда)

Каабага яқин меҳмонхона

Маккада Ҳарамга, Мадинада Масжид ан-Набавийга яқин, шинам меҳмонхоналар.

Ўзбек таомлари

Маккада 3 маҳал, Мадинада 2 маҳал — ўзбек ошпазлари тайёрлаган миллий таомлар.

Ҳар куни рейслар

Тошкент — Жидда ва Тошкент — Мадина йўналишларида ҳар куни, тўғридан-тўғри. Ўзбекистон Ҳаво Йўллари, Centrum Air, Flyadeal, Air Samarkand.

Саудияда ўз жамоамиз

Макка ва Мадинада доимий ходимларимиз бор — касаллик, ҳужжат ёки бошқа масалада 24/7 ёнингизда. Воситачига ташлаб қўймаймиз.

40+ зиёрат жойи

Мадина, Макка, Жидда ва Тоифдаги тарихий жойлар. Бошқа фирмаларда йўқ дастур — Афзал пакетида.

Расмий лицензия

Лицензия UT-0017 — ҳужжатлар, виза ва сафар тўлиқ қонуний.

Махсус ҳадялар

5 литр Замзам суви, саёҳат сумкаси, нимча ва бежик — ҳар бир зиёратчига.

Hikmat Umra Travel тақдим этади

13+ кунлик Умра пакетига нималар киради

Барча пакетларимизнинг асосий таркиби. Юқори пакетларда қўшимча имкониятлар бор.

  • Бориш-келиш авиачипта (Тошкент – Жидда ёки Тошкент – Мадина)
  • Расмий виза
  • Меҳмонхона: Маккада 11 кеча, Мадинада 2 кеча
  • Овқатланиш: Маккада 3 маҳал, Мадинада 2 маҳал ўзбек таомлари
  • Тажрибали ва доимий элликбоши кузатуви
  • Қулай ички транспорт (аеропорт – меҳмонхона – зиёратлар)
  • Макка ва Мадинадаги муқаддас тарихий жойларга зиёрат
  • Нимча, сумка ва бежик тўплами
  • 5 литр Замзам суви — ҳадя
  • Мадина ва Маккада 40 дан ортиқ зиёрат жойлари (Афзал пакетида — Жидда, Тоиф, Савр ва Нур тоғлари)
  • БОНУС: Қизил денгиз экскурсияси
Умра тур пакетлар 2026

Ўзингизга мос пакетни танланг

Нархлар авиачипта ва меҳмонхона бозорига қараб ўзгариб туради — бугунги аниқ нархни форма орқали ёки қўнғироқ билан билиб олинг.

Стандарт
Нархни билиш
Стандарт Плюс
Нархни билиш
Люкс
Элита
Нархни билиш
Истанбул + Умра
Нархни билиш
Баку + Умра
Нархни билиш

Барча пакетларни Uzum Nasiya орқали бўлиб тўлаш мумкин

Афзал пакети дастури

40 дан ортиқ зиёрат — бошқа фирмаларда йўқ

Кўпчилик фақат Умра амалини бажариб қайтади. Биз билан сиз Пайғамбаримиз (с.а.в.) ва саҳобалар ҳаёти ўтган жойларни ўз кўзингиз билан кўрасиз — Мадинадан Тоифгача.

Мадина

  • Масжид ан-Набавий — ҳарам таништирув
  • Равзага ташриф
  • Қуръон босмахонаси
  • Қубо масжиди, Масжид ал-Қиблатайн
  • Уҳуд тоғи
  • Хандақ, Румот тепалиги
  • Хурмо боғи
  • Ғарс қудуғи
  • Изқ қудуғи
  • Ал Бустан боғи

Макка

  • 2 марта Умра + 2 марта жамоавий тавоф
  • Мукаммал Умра зиёрати ва Ҳарам таништирув
  • Жаннатул Муалло
  • Жин масжиди, Дарахт масжиди
  • Расулуллоҳ (с.а.в.) туғилган уйлари
  • Абу Қубайс, Абраж ал-Байт — Соат биносига чиқиш
  • Савр тоғи — саҳобалар ҳаётига саёҳат
  • Нур тоғи, Нур оромгоҳи
  • Қуръон музейи
  • Арафот, Муздалифа, Мино, Жаморот
  • Мийқот Ас-Саил Ал-Кабир

Жидда — 1 кунлик саёҳат

  • Қизил денгиз саёҳати
  • Al-Balad эски шаҳар
  • Al Hamra масжиди — денгиз бўйида
  • Фаҳд фаввораси
  • Жидда корниш, Жидда Сафина
  • Туя фермаси
  • Al-Salam ресторани

Тоиф шаҳри

  • Пайғамбаримиз (с.а.в.) узум эган боғлар
  • Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а.) масжиди
  • Расул масжиди
  • Атир заводи
  • Ўзбек ва Уйғур миллий таомлари ресторанлари
Очиқ солиштирув

Бизда бор — бошқаларда кўпинча йўқ

Умра нархини солиштиришдан олдин нима киришини солиштиринг. Қуйидаги хизматлар бизнинг пакетларимизда бор ва арзон таклифларда одатда учрамайди.

ХизматОдатий арзон пакетдаHikmat Umra Travel
Равзага ташриф1 марта ёки умуман йўқ2 маротабагача
Жамоавий тавофЙўқ — ўзингиз2 марта, элликбоши билан
2-марта Умра қилишЙўқБор (Афзал пакети)
Жидда шаҳрига саёҳатЙўқ1 кунлик тўлиқ дастур
Тоиф шаҳрига зиёратЙўқБор (Афзал пакети)
Ўзбек таомлари ресторанлариУмумий ошхонаСайрам ва Атлас ресторанлари
Қуръон музейи, Нур оромгоҳиДастурга кирмайдиКиради
Мадинадаги тарихий қудуқларЙўқҒарс, Изқ, Ал Бустан боғи
Қизил денгиз саёҳатиҚўшимча тўловгаПакет ичида
Саудияда доимий ходимМаҳаллий воситачиЎз жамоамиз — 24/7

Ҳар бир пакетда қайси хизмат борлигини "Пакетлар" бўлимидаги Батафсил тугмасидан кўрасиз — уникал хизматлар олтин белги билан ажратилган.

Бепул маслаҳат

Бугунги нархни 5 дақиқада билиб олинг

Исм ва телефонингизни қолдиринг — операторимиз сизга қўнғироқ қилиб, танланган пакет бўйича аниқ нарх, сана ва тўлов шартларини айтади. Ҳеч қандай мажбурият йўқ.

  • Аниқ нарх ва саналар
  • Uzum Nasiya орқали бўлиб тўлаш
  • Ҳужжатлар рўйхати

Нархни билиш

Маълумотларингиз фақат сиз билан боғланиш учун ишлатилади (махфийлик сиёсати).

Ёки тўғридан-тўғри: +998 55 588 77 76
Раҳмат! Операторимиз тез орада сиз билан боғланади.
Рейслар

Тошкентдан ҳар куни — Жидда ва Мадинага

Ҳафтанинг бир кунига боғланмайсиз. Ишингиз, оилангиз ва имкониятингизга қараб ўзингизга қулай санани танлайсиз — биз шу санага гуруҳ ва жой ажратамиз.

Тошкент → Жидда

TAS JED · ҳар куни

Тошкент → Мадина

TAS MED · ҳар куни

Ҳамкор авиакомпаниялар — тўғридан-тўғри рейслар:
  • Ўзбекистон Ҳаво Йўллари
  • Centrum Air
  • Flyadeal
  • Air Samarkand
Сафарда сиз билан бирга бўладиганлар

Тажрибали элликбошиларимиз

Элликбоши — сафар давомида сизнинг устозингиз, таржимонингиз ва йўлбошчингиз. Ҳар бири 150–200+ марта Умра қилган, араб тилини билади ва гуруҳ билан охиригача бирга қолади.

Жасурбек

Тажрибали элликбоши
200+ Умра · араб тилини билади

Асқарбек

Тажрибали элликбоши
200+ Умра · араб тилини билади

Умиджон

Тажрибали элликбоши
200+ Умра · араб тилини билади

Анвархон

Тажрибали элликбоши
150+ Умра · араб тилини билади

Зиёратчилар фикри

Hikmat Umra Travel билан Умра қилганлар нима дейди

★★★★★

Ҳурматли Hikmat Umra Travel жамоаси, оилам номидан ва ўз номимдан чексиз миннатдорчилик билдирамиз. Бу фирмани танлаб адашмаганимиздан хурсандмиз — барча шароитлар аъло даражада. Масофадан кузатиб турсак-да, барчаси ажойиб эди.

Ота-онасини жўнатган фарзандТошкент · Афзал пакети
★★★★★

Афзал жамоаси аъзоси сифатида айтаман: аввалги икки Умра сафаримдан бу сафар аъло даражада ўтди. Элликбошиларимизга чуқур миннатдорчилик. Билмаган нарсаларимизни билдик, кўрмаган нарсаларимизни кўрдик.

Афзал гуруҳи зиёратчиси3-марта Умра · Афзал пакети
★★★★★

Илмларингиз бундан-да зиёда бўлсин. Сизлардан кўп билмаган маълумотларимизни билиб олдик. Ишларингизга ривож, оилангизга тинчлик тилаймиз. Аллоҳим мартабангизни улуғ қилсин.

ЗиёратчиУмра 2026
★★★★★

Раҳмат каттакон! Ҳожи тоғам эсон-омон этиб келдилар. Аллоҳ рози бўлсин сизлардан, беминнат хизматингизга рози бўлинг.

ЖияниТоғасини жўнатган
★★★★★

Гуруҳ ташкилотчиларига ва элликбошиларга катта раҳмат. Сафар давомида гўзал жойларни кўрсатиб, ҳаётимизда керак бўладиган маълумотларни берганингиз учун миннатдормиз. Аллоҳ рози бўлсин.

Зомин зиёратчилариЖиззах вилояти
★★★★★

Қилган хизматингизга минг раҳмат — ота-онам хизматингиздан жуда хурсанд. Мен ҳам, ота-онам ҳам фирмангиздан мамнунмиз. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.

ФарзандОта-онаси учун Умра совғаси
Аудио тақриз

Зиёратчиларимизнинг овозли фикрлари

Зиёратчи фикри #1
Зиёратчи фикри #2
Зиёратчи фикри #3
Зиёратчи фикри #4
Зиёратчи фикри #5
Зиёратчи фикри #6
Видео лавҳалар

Сафарларимиздан лавҳалар

Зиёратчиларимиз, элликбошилар ва Ҳарамдан жонли лавҳалар. Кўпроқ видео — Instagram саҳифамизда.

Расмлар

Умра сафарларимиздан суратлар

Фойдали маълумот

Идеал Умра пакетини танлаш: 9 муҳим мезон

Умра сафари нархини солиштиришдан олдин қуйидаги 9 мезонни текширинг — арзон нарх ортида нималар яширинганини билиб оласиз.

Расмий лицензия

Фақат лицензияга эга ташкилот расмий виза очади. Hikmat Umra Travel — UT-0017 расмий лицензиясига эга.

Тажрибали ва доимий элликбоши

Элликбоши Умра амалларини ўргатади, дуоларни ўқитади. У гуруҳ билан охиригача қолиши шарт.

Тўғридан-тўғри рейс

Транзит рейслар 6–10 соат қўшимча йўл ва чарчоқ. Биз Тошкентдан Жидда ва Мадинага тўғридан-тўғри учамиз — ҳар куни, 4 та авиакомпания билан.

Меҳмонхона жойлашуви

Ҳарамдан 5 дақиқа пиёда ёки 30 дақиқа автобус — бу фарқ ибодатингиз сифатини белгилайди.

Тўлиқ овқатланиш

Маккада 3 маҳал, Мадинада 2 маҳал ўзбек таомлари. Арзон пакетларда овқат, гўшт — "ўзингиз" бўласиз.

Виза ва ҳужжатлар

Виза, суғурта, биометрик рўйхатга олиш — ҳаммасини ташкилот қилади, сиз фақат паспорт берасиз.

Зиёратлар ва дастур

Уҳуд, Қубо, Жабал Нур, Арофат, Муздалифа, Мино — тарихий жойлар зиёрати пакетга кирадими, текширинг.

Яширин тўловлар ва нарх кафолати

Сўралган нархдан ташқари яна нима тўланади? Зиёратлар, трансфер, Замзам ва ички йўл пакет ичидами ёки алоҳида пулгами — олдиндан сўранг. Бизда барча хизматлар пакет ичида, келишилган нарх ёзма шартномада қатъий белгиланади ва ўзгармайди.

Шартнома асосида расмий тўловлар

Тўловни қўлма-қўл эмас, ёзма шартнома асосида расмий қабул қиладиган ташкилотни танланг: шартномада пакет таркиби, сана, меҳмонхона ва нарх қайд этилади, тўлов ҳужжати берилади. Бизда тўлов расмий — нақд, пластик ёки Uzum Nasiya орқали бўлиб тўлаш.

Пойтахт ва вилоятлардан

Барча вилоятлардан Умра зиёрати 2026

Тошкент бош офис + Андижон, Фарғона ва Термизда лицензияда қайд этилган расмий филиаллар. Қаерда бўлсангиз ҳам ҳужжатларингизни яқин филиалда топширасиз.

Умра Андижон — расмий филиал

Андижон ш., Олтинкўл кўчаси 1-уй. Ҳужжатларни шу эрда топширасиз — Тошкентга келиш шарт эмас. Ўш ва Жалолобод зиёратчилари ҳам.

Умра Фарғона — расмий филиал

Фарғона ш., Сайилгоҳ кўчаси 16/27. Фарғона, Қўқон, Марғилон ва Наманган зиёратчилари учун.

Умра Термиз — расмий филиал

Термиз ш., Султон Саодат 163. Сурхондарё, Денов ва Қашқадарё учун.

Умра Самарқанд ва Бухоро

Афросиёб билан Тошкентга 2–4 соат. Гуруҳ 10+ бўлса ходимимиз жойига чиқади. Самарқанд аеропортидан рейс имконияти.

Умра Хоразм ва Нукус

Урганч ва Нукусда гуруҳ йиғилади, ички рейсни биз ташкил қиламиз. Айрим саналарда тўғридан-тўғри рейс.

Жиззах, Сирдарё, Навоий

Тошкентга 1,5–3 соат. Ҳужжат Telegram орқали, шартнома бош офисда. Тошкент — бош офис.

Тожикистон ва Қирғизистон

Хўжанд, Душанбе, Ўш, Бишкек зиёратчилари учун Ўзбекистон лицензияси асосида виза. Ўш — Андижон филиали орқали.

Савол-жавоб

Умра ҳақида кўп бериладиган саволлар

Умра сафари 2026 нархи қанча?

Нарх пакет тури, меҳмонхона даражаси ва санага қараб ўзгаради. Аниқ нархни билиш учун формани тўлдиринг ёки қўнғироқ қилинг — оператор 5 дақиқада жавоб беради.

Умра пакетига нималар киради?

Бориш-келиш авиачипта, расмий виза, Маккада 11 кеча ва Мадинада 2 кеча меҳмонхона, Маккада 3 маҳал ва Мадинада 2 маҳал ўзбек таомлари, элликбоши хизмати, нимча-сумка-бежик тўплами, 5 литр Замзам суви ва Қизил денгиз бонуси.

Hikmat Umra Travel лицензияга эгами?

Ҳа. Hikmat Umra Travel расмий лицензияга эга — UT-0017. Лицензия маълумотлари қуйида кўрсатилган.

Вилоятлардан ҳам кетиш мумкинми?

Ҳа. Барча вилоятлардан, шунингдек Тожикистон ва Қирғизистондан зиёратчиларни қабул қиламиз.

Умра зиёрати неча кун давом этади?

Стандарт пакетлар 13+ кун: Маккада 11 кеча, Мадинада 2 кеча. Истанбул+Умра ва Баку+Умра — 14 кеча: 4 кеча Истанбул ёки Бакуда + 3 кеча Мадина + 7 кеча Макка.

Умра зиёратига нималар олиш керак?

Паспорт (6 ойдан ортиқ муддат), эҳром кийими (эркаклар), қулай оёқ кийим, дори-дармон. Нимча, сумка ва бежик биз томондан берилади.

Қайси авиакомпания билан учамиз?

Ўзбекистон Ҳаво Йўллари, Centrum Air, Flyadeal ва Air Samarkand — барчаси Тошкентдан Жидда ёки Мадинага тўғридан-тўғри. Санага қараб энг қулай рейс танланади.

Бўлиб тўлаш мумкинми?

Ҳа. Uzum Nasiya орқали бўлиб тўлаш хизмати бор — ҳозир жўнайсиз, тўловни ойларга бўлиб тўлайсиз. Шартларни операторимиз 5 дақиқада ҳисоблаб беради.

Ота-онамни ёлғиз жўнацам бўладими?

Ҳа. Кекса зиёратчиларга элликбоши ва Саудиядаги ишчи гуруҳимиз алоҳида эътибор беради — аеропортдан кутиб олишдан тортиб, меҳмонхона ва ибодатгача бирга бўлади.

Ишонч кафолати

Расмий лицензия UT-0017

Hikmat Umra Travel — Ўзбекистон Республикасида "Умра" тадбирларини ташкил этиш учун расмий лицензияга эга компания. Барча визалар ва ҳужжатлар шу лицензия асосида расмийлаштирилади.

Берган орган:
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси
Лицензия рақами:
UT № 0017
Лицензия эгаси:
"HIKMAT UMRA TRAVEL" МЧЖ
Хизмат тури:
"Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ хизматларни кўрсатиш
СТИР:
310099464
Берилган сана:
09.09.2025
Ваколатли шахс:
С.Д. Тошбоев
Юридик манзил:
Тошкент ш., Миробод тумани, Амир Темур кўчаси 43-уй, 41-хонадон
Филиаллар:
Андижон, Фарғона, Термиз
Hikmat Umra Travel МЧЖ лицензияси УТ 0017 — Дин ишлари бўйича қўмитаси
Биз билан боғланинг

Маслаҳат марказимизга ташриф буюринг

Шайхонтоҳур тумани, Самарқанд Дарвоза кўчаси 109 — Занги Ота масжиди рўпарасида.

  • Телефон+998 55 588 77 76
  • Telegramt.me/umrah
  • Instagram@umrachii
  • МанзилТошкент ш., Шайхонтоҳур тумани, Самарқанд Дарвоза кўчаси, 109-уй
    Занги Ота масжиди рўпарасида
  • Иш вақтиҲар куни 9:00–18:00
Қўнғироқ Telegram Нарх